«Sayqal Mint» сожу

Ўзбекистон ва Марказий Осиёда ишлаб чиқарилган илк соджу.

«Sayqal Mint» - Ўзбекистон ва Марказий Осиёда «PREMIUM UZBEKISTAN» МЧЖ томонидан россиялик мутахассислар томонидан ишлаб чиқарилган илк табиий соджу. Маҳсулот анъанавий корейс соджуси концепцияси ва ўзига хос оригинал таъм рецептураси асосида яратилган.

Соджу - бу шунчаки ичимлик эмас, балки авлоддан авлодга ўтиб келаётган кўп асрлик маданий анъананинг бир қисмидир. Унинг тимсолида меросга ҳурмат, корейс маданиятининг ўзига хослиги ва алоҳида бирлик фалсафаси мужассам.

«Sayqal»нинг ялпизли талқини қалампир ялпизининг янги ифори ва юмшоқ, мувозанатли таъми билан ажралиб туради. Ёрқин ялпиз ноталари ичимликнинг ўзига хос характерини шакллантириб, унинг таъм профилига алоҳида янгилик бағишлайди.

Соджу - бу, шунингдек, куч ва донолик йўлида Ванхва жангчи аёлларига ҳамроҳ бўлган руҳ тимсолидир. Бадиий ривоятга кўра, жанглардан сўнг бу олижаноб жангчи аёллар биродарлик, шаън ва бирлик рамзи сифатида соджу қадаҳларини кўтаришган. Ҳар бир қултум қалбни иситиб, онгни тиниқлаштирган ва аждодлар руҳини ёдга солган. У ҳақиқий куч нафақат жанг маҳоратида, балки жанг ва тинчлик ўртасида уйғунликни топа билишда эканини эслатган. Соджу ўтмиш, бугун ва келажакни бир лаҳзада рамзий равишда бирлаштиради.

«Sayqal» - замонавийликда мужассам анъаналар тарихи.

- Қуввати: 18%

- Ҳажми: 375 мл

- Таркиби: тозаланган ичимлик суви, «Альфа» навли ректификацияланган этил спирти, шакар сиропи, гуруч ёрмаси дамламаси, қалампир ялпиз баргларининг ароматик спирти, лимон кислотаси.

Давом этиш учун 21 ёшга тўлганингизни тасдиқланг