«Sayqal Citrus» сожу

Ўзбекистон ва Марказий Осиёда ишлаб чиқарилган илк соджу.

«Sayqal Citrus» - Ўзбекистон ва Марказий Осиёда «PREMIUM UZBEKISTAN» МЧЖ томонидан россиялик мутахассислар томонидан ишлаб чиқарилган илк табиий соджу. Маҳсулот анъанавий корейс соджуси концепцияси ва ўзига хос оригинал таъм рецептураси асосида яратилган.

«Sayqal»нинг цитрусли талқини янги лимонларнинг ёрқин ифори ва юмшоқ, мувозанатли таъми билан ажралиб туради. Рецептуранинг ўзига хослиги сифатли алкоголь асосининг гуруч ёрмасининг спиртли дамламаси ва янги лимонларнинг ароматик спирти билан уйғунлигида намоён бўлиб, ичимликнинг ўзига хос цитрус таъм профилини шакллантиради.

Соджу - бу шунчаки ичимлик эмас, балки авлоддан авлодга ўтиб келаётган кўп асрлик маданий анъананинг бир қисмидир. Унинг тимсолида меросга ҳурмат, корейс маданиятининг ўзига хослиги ва алоҳида бирлик фалсафаси мужассам.

«Sayqal Citrus» дизайни учун қадимги Кореянинг афсонавий Хваранлари - шаън, қадр-қиммат, анъаналарга садоқат ва уйғунликни ўзида мужассам этган аслзода жангчилар образи илҳом манбаи бўлди. Уларнинг образи авлодлар давомийлиги, маданиятга ҳурмат ва абадий қадриятларни рамзий ифодалайди.

«Sayqal» - замонавийликда мужассам анъаналар тарихи.

- Қуввати: 18%

- Ҳажми: 375 мл

- Таркиби: «Альфа» навли спирт, махсус тайёрланган сув, шакар сиропи, гуруч ёрмасининг спиртли дамламаси, янги лимонларнинг ароматик спирти, лимон кислотаси.

Давом этиш учун 21 ёшга тўлганингизни тасдиқланг